Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон 16:13 / 19.02.2020 936

Томонлар икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Венгрия илмий тадқиқот муассасаларида олимлар ва тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Петер Сийярто  ўрта ва олий таълим тизими иқтисодиётнинг реал сектори талабларига кўра мутахассисларни тайёрлаши зарурлиги ва шу орқали меҳнат бозорини такомиллаштириш мумкинлиги борасида Венгрия тажрибасига асосланган ҳолда фикрлар билдирди.  

И. Абдураҳмонов стартап экотизимини ривожлантириш, венчур жамғармаларини такомиллаштиришга хисса қўша оладиган кадрларнинг юртимизда камлиги ва бу бўйича қатор ишлар қилиниш зарурлигини таъкидлади. 

Кўпроқ янгиликлар