ОЧЛ. «Пахтакор» йирик ҳисобда ғалаба қозониб ўз гуруҳида етакчига айланди

Спорт 17:56 / 17.02.2020 20209

Биринчи бўлимда «Пахтакор» кўп ҳужум қилди, аммо гол ура олмади. Бўлим охирида ҳакам эронлик футболчи қўл билан ўйнаганига қарамай, пенальти белгиламади.

Иккинчи бўлимни эса «Пахтакор» жуда фаол бошлади. 56-дақиқада ҳисоб очилди. Жалолиддин Машарипов ўнг қанотдан ажойиб юриш амалга ошириб, тўпни дарвоза яқинидаги Игорь Сергеевга ташлаб берди. Ҳужумчи деярли қўриқланмаётган дарвозага гол урди — 1:0.

Голдан 3 дақиқа ўтиб «Пахтакор» фарқни оширди. Жалолиддин Машарипов ажойиб узатмаси билан Достон Ҳамдамовни дарвозабон билан яккама-якка олиб чиқди. Достон эса тўпни ўзи дарвозага йўлламай янада қулайроқ вазиятда турган Сергеевга ташлаб берди. Ҳужумчи бўш дарвозани қийинчиликсиз ишғол қилди. 87-дақиқасида Жалолиддин Машариповнинг яна бир узатмасидан сўнг Шерзод Аъзамов бош билан гол уриб ҳисобни йирик кўринишга олиб келтирди.

Шу тариқа «Пахтакор» 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб «В» гуруҳи етакчисига айланиб олди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин «Шабоб Ал Аҳли» ва «Ал Ҳилол» ўртасида Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.

ОЧЛ-2020
«В» гуруҳи
2-тур
«ПАХТАКОР» — «ШАҲРИ ХУДРУ» 3:0
Голлар: Игорь Сергеев (56, 59), Шерзод Аъзамов (87).
«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов, 84), Достон Ҳамдамов (Асад Собиржонов, 87), Драган Черан (Эрен Дердийўқ, 90), Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.
«Шаҳри Худру»: Меҳди Раҳмати, Али Неъмати, Муҳаммад Муродманд, Фаршад Фаражи, Ҳассан Жаъфари, Акбар Содиғи, Милад Сарлак, Саид Содиғи, Муҳаммад Ғози Нажафабади, Муҳаммадризо Халатбори, Руҳуллоҳ Сайфуллоҳи.

Кўпроқ янгиликлар