Хитойда коронавирусдан соғайиб кетганлардан қон топшириш сўралмоқда

Жаҳон 20:18 / 14.02.2020 10540

Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди

Аввалроқ хитойлик шифокорлар соғайиб кетганлар қонини унда коронавирусга қарши антитаналар топилгани сабабли касалларга қуйиш яхши самара бераётганини маълум қилишганди. 

Шу сабабли касалликдан фориғ бўлганлар қонларини топширишга чақирилмоқда.

“Мен шифохонани тарк этишимдан олдин ҳамшира даволаш ва касалликни ўрганиш мақсадида қон топширишим ҳақида сўради. Шунда менга ёрдам берганлари каби менда ҳам бошқаларга ёрдам беришга ажойиб имконият борлиги ҳақида ўйладим. Соғайиб кетганимдан кейин қонимда оғир беморларга вирус билан курашда ёрдам берадиган антитаналар ҳосил бўлган”, деб айтган донорлардан бири.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинишича, Шанҳайда айни вақтда вирусга чалинган 90 киши соғайиб кетган. Таъкидланишича, 90 фоиз касалланиш ҳолатларида беморларни даволашда Хитой табобати усуллари қўлланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар