Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи июнь ойида бўлиб ўтади

Ўзбекистон 13:11 / 14.02.2020 6713
Илҳом Неъматов/Фото: KUN.UZ

Илҳом Неъматовнинг маълумот беришича, Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи 2020 йил июнь ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

“Ташрифга яхшироқ тайёрланиш мақсадида уни июнь ойининг иккинчи ярмида ўтказишга келишиб олдик”, - деди Илҳом Неъматов. 

Ташриф давомида 88та тадбир бўлиб ўтиши режалаштирилган. Улар пленар форум, таълим форуми ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 февралида Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифи бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Аммо кейинроқ бу ташриф номаълум муддатга қолдирилганди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинган. Ўзбекистон Республикаси президентининг Россия Федерациясига давлат ташрифи кун тартибини тайёрлаш, жумладан, ташриф доирасида навбатдаги ҳудудлар ва ректорлар анжуманларини, медиа-форум ва бошқа тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Кўпроқ янгиликлар