Татаристонда вертолёт қулаши оқибатида давлат думаси депутати ҳалок бўлди 

Жаҳон 00:06 / 08.02.2020 5649

Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигига вазиятдан хабардор манба маълум қилган. 

Bell 406 вертолёти Татаристоннинг Лаишево шаҳри яқинида фалокатга учраган. “Восток Транс” компаниясига тегишли вертолётда 3 киши бўлган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши, жумладан учувчи оғир жароҳат олган. Хайруллин фамилияли бир йўловчи олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган”, деб маълум қилган манба.

Дастлабки тахминга кўра, фалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган.

50 ёшли Айрат Хайруллин “Единая Россия” партияси аъзоси бўлган. 2008 йилдан бошлаб Россия, Беларусь ва бошқа давлатлардан 200 тага яқин компания  кирган Миллий сут ишлаб чиқарувчилар иттифоқига (Союзмолоко) раҳбарлик қилган. Хайруллин давлат думасида аграр масалалари бўйича қўмита раиси ўринбосари бўлган.

Кўпроқ янгиликлар