Таиландда аскар билан отишма давом этмоқда: қурбонлар сони ортди

Жаҳон 20:07 / 08.02.2020 55399

Таиландда яна отишма бошланди, деб хабар бермоқда Bangkok Post.

Нашрнинг ёзишича, Накхонратчасима шаҳрида ўндан ортиқ кишини отиб ўлдирган аскар Жакрапант Тхомма яшириниб олган савдо марказида отишма овозлари эшитилмоқда. Махсус бўлинма ҳарбийлари «Терминал-21» савдо маркази атрофини ўраб олган.

«Раньше всех. Ну почти» Telegram-каналининг хабарига кўра, полициячилар ҳозирча уни қўлга олишга муваффақ бўлмаган — у 16 кишини гаровда ушлаб турибди. Воқеа жойига аскарнинг онаси ҳам олиб келинган, у ўғлини таслим бўлишга кўндиришга уринмоқда.

Маълумот берилишича, Тхомма дастлаб ҳарбий лагерда ўз командири ва икки кишини отиб ташлаган, сўнгра у ердаги ҳарбий машинага ўтириб қочиб кетган. У Муанг районидаги «Терминал-21» савдо марказига йўл олган ва у ерга етиб боргунча йўлида учраган ўткинчиларни ўққа тутган. Аввалроқ қурбонлар сони 12 нафар эканлиги айтилганди. Охирги маълумотларга кўра, отишма натижасида 17 киши ҳалок бўлган.

У савдо марказидаги ҳаракатларини Facebook орқали жонли тарзда намойиш этган. Орадан бир оз вақт ўтиб унинг саҳифаси блокланган.

Кўпроқ янгиликлар