«Арсенал» янги трансферини эълон қилди

Спорт 19:16 / 29.01.2020 5938

Бразилиянинг «Фламенго» клуби ҳимоячиси Пабло Мари Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтди.

Испаниялик футболчи кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум якунига қадар «Арсенал»га ижарага берилган.

Ушбу футболчи лондонликлар клубининг қишки трансферлардаги илк трансфери бўлди. Қайд этилишича, Мари Томас Вермалендан кейинги 2009 йилдан буён жамоа таклиф этган илк чапақай марказий ҳимоячидир. 

Маълумот учун, Мари ўтган ёзда «Манчестер Сити»дан «Фламенго»га ўтганди. Испаниялик футболчи Бразилия клубида 30 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Ҳимоячи «Фламенго» сафида Либертадорес кубоги ва Бразилия чемпионати ғолибига айланди. Марининг трансфер бозоридаги баҳоси 1,8 миллион еврони ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар