Хитойдаги вирус туфайли бокс бўйича Олимпиадага саралаш турнири бекор қилинди

Спорт 11:00 / 23.01.2020 19135

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтиши лозим бўлган ёзги олимпиадага саралаш мусобақаси бекор қилинди.

«3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ўтиши белгиланган эди. Афсуски, ушбу ҳудудда ҳаёт учун хавфли коронавируснинг тарқалиши сабаб лицензион турнир бекор қилинди.

Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерга кўчирилиши борасида янгилик яқин кунлар ичида эълон қилинади», дейилган Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Айни пайтда Ўзбекистон бокс терма жамоаси Уишань шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги вирусдан зарарланганлар сони 570 кишидан ошди, 17 киши унинг қурбонига айланган. 

Кўпроқ янгиликлар