Ўзбекистонликлар 2019 йилда «иномарка»ларга қанча сарфлашди?

Ўзбекистон 11:44 / 23.01.2020 32587

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистон 440,1 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,9 фоизга кўпдир.

Умуман олганда, аввалги йилларга нисбатан ўсиш сезиларли даражага етди. Агар 2018 йилда импорт автомобилларга 319 млн доллар сарфланган бўлса, 2019 йилда бу рақам яна 100 млн доллардан кўпроққа ошди.

Таққослаш учун, 2017 йилда Ўзбекистон 155 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилган, 2016 йилда - 193 млн доллар, 2015 йилда - 120 млн доллар, 2014 йилда эса - 212 млн доллар.

Шунингдек, 2019 йил давомида ҳам «иномарка»лар импорти ўсиб борди. Йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида - 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, августда 72 фоизга қадар кўтарилди, сентябрда 74 фоизни ташкил этди.

2019 йил давомида кузатилган бундай ўсишга қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш тартиби енгиллаштирилгани билан изоҳ бериш мумкин. Бироқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб бу имтиёз ўз кучини йўқотди.

Кўпроқ янгиликлар