Неаполда метро поездлари тўқнашиб кетди

Жаҳон 14:59 / 14.01.2020 7374

Италиянинг Неаполь шаҳридаги метрополитенда бир нечта поезд тўқнашуви натижасида 13 киши касалхонага ётқизилди.

Il Mattino нашрининг ёзишича, тўқнашув метронинг учта таркиби иштирокида содир бўлган. 

Маҳаллий транспорт компаниясининг хабар беришича, метрополитеннинг учта йўналишидан биттасида поездлар ҳаракати тўхтатилган. Жароҳатланганларни олиб чиқиш учун учта станция ёпилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга машинистлар хатоси сабаб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар