Instagram расмий саҳифасига Тошкентнинг қорли Эски шаҳар тасвирини жойлади

Lifestyle 23:08 / 12.01.2020 34522

12 январь оқшомида Instagram тармоқдаги ўз расмий саҳифасига Тошкентнинг айни дамдаги манзарасини ифодаловчи фотосуратни жойлади.

Суратда пойтахтнинг Эски шаҳар қисмидаги маҳаллалардан бири ва бугунги кучли қор ёғиши акс этган.

Сурат муаллифи – таниқли француз-итальян фотожурналисти, ўз йўналишида қатор мукофотлар соҳиби Матильде Гаттони. У 2002 йили Миланда «Ўзбекистон – мустақилликдан ўн йил ўтиб» альбомини нашр этишда ҳам иштирок этган.

Муаллифнинг Ўзбекистон яқин ўтмишига оид оқ-қора ранглардаги юздан ортиқ сурати билан қуйидаги, нисбатан кейинроқ олинган ижтимоий ҳаёт манзараларини ушбу ҳаволада томоша қилиш мумкин.

Маълумот учун, Instagram ўз расмий аккаунтига кунига бир ёки иккитадан сурат қўйиб боради. Аккаунт кузатувчилари 327 миллиондан ортиқ. Тармоқнинг тест режимидаги янги сиёсатига асосан қўйилган суратга босилган лайклар сонини билиш имконсиз.

Кўпроқ янгиликлар