Чехияда касалхонада содир этилган отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Жаҳон 16:30 / 10.12.2019 15101

Острава шаҳридаги касалхоналардан бирида номаълум шахс отишма содир этиши натижасида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Чехия полицияси хабар берди.

Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар шифокор қабулига кириш учун навбат кутиб ўтирган беморлар бўлган.  

Аввалроқ полиция маҳкамаси маҳаллий вақт билан эрталаб соат еттиларда касалхонада отишма содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушганини хабар қилганди. 

iDNES.cz нашрининг ёзишича, номаълум шахс травматология бўлимида ўтирган беморларга яқин масофадан ўқ узган.  

Полициянинг хабар беришича, отишма содир этган шахс қўлга олиш чоғида ўзини отиб ўлдирган.

 

Кўпроқ янгиликлар