Эрдўған Суриядан қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиши шартини айтди

Жаҳон 08:47 / 08.12.2019 14920

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурияда халқаро ҳуқуқдан келиб чиқувчи ваколатларини охиригача қўлламоқчилигини айтди.

У Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилиши масаласига тўхталиб, бу борада Сурия халқи фикрига қулоқ тутишга ваъда берди.

Туркия етакчисининг айтишича, айнан сурияликлар турк ҳарбийларининг Сурияда қолиш-қолмасликларини ҳал қилишлари керак.

“Сурия ҳалқи “Раҳмат, энди кетишингиз мумкин” демагунча биз у ердан кетмаймиз”, деб айтган Эрдўған. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия Сурия шимолида курд тузилмаларига қарши бошлаган “Тинчлик булоғи” амалиётини АҚШ билан келишувга кўра тўхтатишга рози бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар