Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда

Ўзбекистон 10:42 / 03.12.2019 2425

Қонунчилик палатаси депутатлик бирлашмалари, қўмиталари ҳамда ишчи гуруҳи йиғилишларида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамалари давом этмоқда. Муҳокамалар чоғида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ҳар бир нормаси кўриб чиқилмоқда ва айрим нормалар депутатлар ўртасида қизғин баҳс-мунозара келтириб чиқармоқда.

Кодекс лойиҳаси нафақат давлатнинг солиқ сиёсатини амалга оширишга балки, инсофли солиқ тўловчилар манфаатларини ҳам ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятли экани айтилади.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида солиқ низоларини судгача ҳал қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда. Жавобгарлик чоралари эса, солиқ ҳуқуқбузарлиги туридан келиб чиққан ҳолда белгиланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳасида солиқ низоларини судгача муҳокама қилишни мажбурий ўтказиш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, солиқ низоларини судгача ҳал қилиш институтининг ривожланиши солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига ишончини кучайтириш ва низоларни кўриб чиқиш бўйича сарф-харажатларни қисқартириш имконини беради.

Кўпроқ янгиликлар