Қозоғистонда автобус ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди 

Жаҳон 08:19 / 03.12.2019 7104

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида “Қумкўл-Қизилўрда” йўналиши бўйича ҳаракатланувчи йўловчи автобуси ҳайдовчи яхвонлик сабабли бошқарувни қўлдан чиқариши оқибатида ағдарилиб кетди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган. 

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 3 декабрь соат 5:25да Қизилўрдадан 85 км узоқликда юз берган. 

Воқеа жойида авария-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, 15 киши автобусдан чиқариб олинган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда ҳаммаси бўлиб 50 йўловчи бўлган. 

Кўпроқ янгиликлар