Туркия Россиянинг Су-35 бўйича таклифини ўрганмоқда

Жаҳон 19:50 / 02.12.2019 10516

Туркия Россиянинг Су-35 қирувчи самолётлари хусусиятларини диққат билан ўрганмоқда, деди мамлакат президенти маъмурияти ҳузуридаги мудофаа саноати котибияти раҳбари Исмоил Демир.

"Биз Россия томонининг Су-35 бўйича таклифини ўрганмоқдамиз. Бирор хулоса чиқаришга ҳали эрта. Шубҳасиз, Туркия ўз манфаатларига жавоб берувчи технология ва қуролларни сотиб олади. Аммо Су-35 сотиб олаётганимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта. Олдинда батафсил таҳлил турибди", - деди Демир. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Туркиянинг АҚШнинг F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш бўйича дастурдаги иштироки сақланиб турибди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған сентябрь бошида МАКС-2019 авиасалонига ташриф буюрганди. У ўшанда Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларига қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар