Шимолий Македония НАТОга қабул қилинди

Жаҳон 07:52 / 02.12.2019 4679

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Шимолий Македониянинг НАТОга қабул қилинганини маълум қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзди. 

Помпеонинг таъкидлашича, АҚШда Шимолий Македониянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги баённома тасдиқланиши жараёни якунланди. 

“АҚШ томонидан Шимолий Македониянинг НАТОга кириши баённомаси ратификация қилинганини эълон қилишдан хурсандман”, деб ёзган Помпео. 

Шу тариқа, мамлакат НАТОнинг 30-аъзосига айланди.

Кўпроқ янгиликлар