Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 нафар йўловчини қутқариб қолди

Жаҳон 10:21 / 02.12.2019 79403

Жорий йилнинг 1 декабрь куни петербургликлар ижтимоий тармоқларга Приморский йўлидан олинган қўрқинчли тасвирларни жойлаштирдилар. «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «ДТП и ЧП Санкт-Петербург» гуруҳида эълон қилинган видеода йўловчи автобуси ёнаётгани акс этган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, салонда 50га яқин йўловчи бўлган. Жабрланганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Эллик киши транспорт воситасидан вақтида чиқиб кетишга муваффақ бўлди.

Spbdnevnik.ru сайтига кўра, улар ҳайдовчининг ҳаракатлари туфайли омон қолган. Ўзбекистонлик 43 ёшли эркак кун қаҳрамонига айланди, у корхонада уч йилдан буён ишлайди, деб айтиб ўтишган «Третий парк» ОАЖ матбуот хизматидан. «ПД» суҳбатдоши воқеалар хронологиясини тиклади.

Қайд этилишича, 211-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси «Черная речка» метро бекатидан соат 11:40лар атрофида йўлга чиққан, соат 12лар атрофида эса у автобуснинг орқасида қора тутун пайдо бўлганини кўрган. Эркак «Балтиец» меҳмонхонаси ёнида тўхтаб, бирданига учта эшикни очиб юборган ҳамда ва эвакуация ҳақида эълон қилган.

«Ҳайдовчи автобусда юзага келган ёнғинни учта ўт ўчиргич билан бир ўзи ўчирмоқчи бўлди. Афсуски, амалиёт шуни кўрсатадики, агар автобус ёнишни бошласа, унда уни ўт ўчиргичлар билан бартараф этиш деярли мумкин эмас. Бу тасдиқланган», - дея тушунтиришган матбуот хизматида.

«Третий парк» ОАЖдан «ПД»га тасдиқлашларича, фавқулодда вазият оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автобусдан чиқиб кетган йўловчилар кейинги автобусга чиқишди.

Воқеа жойига етиб келган ФВВ ходимлари ҳайдовчига ёнғинни бартараф этишда ёрдам беришди. Қутқарувчилар тезда ёнғинни ўчиргани айтилади.

ЙҲХБнинг Санкт-Петербург ва Ленинград области бўйича бошқармасининг ташвиқот бўлими ушбу воқеа юзасидан текширув олиб борилаётганини таъкидлади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса сабабларини аниқлаши билдирилган. 

Кўпроқ янгиликлар