Эронда ҳарбий базаларга ҳужум қилган 80га яқин киши қўлга олинди

Жаҳон 20:30 / 02.12.2019 7440

Эрон жануби-ғарбида ҳарбий ва полиция базаларига ҳужум қилган 79 киши қўлга олинди, деб хабар Tasnim агентлиги.

Агентликнинг ёзишича, гап ноябрь ўрталарида тартибсизликлар вақтида ва ундан сўнг Ҳузистон вилоятида қўлга олинган шахслар ҳақида бормоқда.

Агентлик шунингдек, мамлакатдаги муҳим объектларни портлатишни режалаштирган "бир нечта террорчи гуруҳларнинг" аъзолари ҳам қўлга олинганини хабар қилди.

Аввалроқ Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Фазлий тартибсизликлар иштирокчилари мамлакатдаги камида 50та ҳарбий ва полиция базалари, банклар бўлимлари ҳамда бошқа объектларга ҳужум қилгани ҳақида айтганди.

Ноябрь ўрталарида Эроннинг қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган, айрим намойишлар тартибсизликларга айланганди.

Кўпроқ янгиликлар