АҚШ полициясига илк бор робот-ит ишга қабул қилинди 

Жаҳон 09:44 / 02.12.2019 7306

АҚШ полициясига илк бор итга ўхшаш робот Spot ишга қабул қилинди. Бу ҳақидаги тегишли шартнома Массачусетс штатида тузилган, деб хабар берди Business Insider нашри.

Робот-ит августдан ноябргача синовдан муваффақиятли ўтказилган. Таъкидланишича, Spot полицияга гумонланувчилар яширинган бўлиши мумкин бўлган хавфли ҳудудларни текшириш учун керак. Шартномада робот-ит одамларга жисмоний зарар етказмаслиги ва таҳдид қилмаслиги белгилаб қўйилган. Агар бу шартлар бузилса, унда робот ишлаб чиқарувчиси уни қайтиб олади.   

Кўпроқ янгиликлар