Японияда депутатлар йиғилишни бошларига шлем кийган ҳолда ўтказишди 

Жаҳон 23:03 / 28.11.2019 17586

Япония парламенти депутатлари навбатдаги йиғилиш вақтида махсус пластик шлемларда бўлишган. Гап шундаки, улар шу тариқа зилзила ҳолатига ўз хатти-ҳаракатларини, жумладан махсус шлемларни тезкорлик билан олиб, уни бошга кийишни машқ қилишган. Бу ҳақда Voice of America нашри хабар берди. 

Шлемни биринчи бўлиб спикер Тадамори Осима кийган. Унинг ортидан қолган депутатлар ҳам бошларига шлемларни кийиб олишган.

Парламент спикери, шунингдек, ҳамкасбларига зилзила вақтида ўзини тутиш қоидаларини эслатиб ўтган. 

“Парламент сессияси вақтида нимадир юз берса, илтимос, ҳимоя шлемини бошингизга тезда кийиб, осойишталик сақланг”, деб таъкидлаб ўтган спикер.

Япония парламентида табиий офат ҳолатига махсус воситалар 2 йил аввал жорий қилинган. Таъкидланишича, ҳимоя шлемлари депутатлар курсилари остида сақланади.

Кўпроқ янгиликлар