Шотландияда мустақиллик бўйича такрорий референдум ўтказишга ваъда берилди

Жаҳон 13:15 / 28.11.2019 2920

Шотландия мустақиллик бўйича такрорий референдум ва “Брекзит” бўйича янги овоз бериш ўтказади. Бунга Шотландия биринчи вазири Никола Стержен ваъда берди. 

“Шотландия келажагини Шотландия қўлларига олиш вақти келди”, деб айтган Стержен Глазго шаҳрида “Brexit’ни тўхтатиш” деб номланган тадбирда.

Биринчи вазирнинг таъкидлашича, агар Шотландия Британия таркибида қолса, у бюджетнинг қисқартирилиши, “Шотландия парламентининг ҳокимият томонидан қўлга олиниши, фарзандларнинг ночорлиги, Брекзит бўйича фалокатли келишув, турмуш тарзининг ёмонлашуви ва ишчилар ҳуқуқларининг поймол қилинишига” дуч келади.

Стержен Британиянинг асосий партияларини мамлакатни “доимий алғов-далғовлик” ҳолатида ушлаб туришда айблаган. Унинг фикрича, Борис Жонсон каби бош вазир раҳбарлигида “янада баттарроқ” бўлаверади.

2014 йилда ўтган референдумда 55 фоиз шотландлар Британиядан мустақил бўлишга қарши овоз берган. 2016 йилда “Брекзит” бўйича овоз беришда Шотландиянинг 62 фоиз аҳолиси Европа Иттифоқи таркибида қолишга овоз берган. 

Кўпроқ янгиликлар