АПЛ. «Манчестер Сити» камбек қилиб, «Челси»нинг ғалабали сериясига барҳам берди

Спорт 00:28 / 24.11.2019 6798

Англия Премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Манчестер Сити» ўз уйида «Челси»ни қабул қилди ва камбек қилишга эришди. Ҳисобни меҳмонлар аъзоси Канте очганига қарамай, «шаҳарликлар» Де Брюйне ва Марез томонидан киритилган тўплар эвазига 3 очкони қўлга киритишди. Шу тариқа «Челси»нинг 6та ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйилди.

Бу баҳсдан сўнг жамоалар турнир жадвалида ўрин алмашишди. «Манчестер Сити» очколарини 28тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. «Челси» эса эса 26 очко билан 4-ўринга тушди.

АПЛ, 13-тур

Манчестер Сити – Челси 2:1

23 ноябрь, «Этиҳад»
Голлар: Де Брюйне (29), Марез (37) – Канте (21).
Манчестер Сити: Эдерсон, Канселу, Менди, Стоунз, Фернандиньо, Родри (Гюндоган, 52) Давид Сильва (Фоден, 67), Стерлинг, де Брюйне, Марез, Агуэро (Жезус, 77).
Челси: Аррисабалага, Зума, Томори, Эмерсон (Жеймс, 59), Аспиликуэта, Жоржиньо (Маунт, 74), Ковачич, Пулишич, Канте, Виллиан, Абраҳам (Батшуайи, 73).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (61), Гюндоган (90+1).

Кўпроқ янгиликлар