Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинларига қанча томошабин йиғилаётгани маълум бўлди

Спорт 14:36 / 21.11.2019 9599

ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий жамоасининг уй учрашувларида қанча мухлис ташриф буюраётганлиги маълум бўлди.

ОФК расмий сайти маълумотларига биноан, Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамизнинг Тошкентдаги дастлабки учрашуви Ўзбекистон – Яман баҳсида «Пахтакор» стадионида 28 571 мухлис келган бўлса, 5-тур доирасидаги Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйинида энг кўп – 31 524 нафар томошабин йиғилган.

Ўз майдонимизда ўтган саралаш босқичидаги бу йилги энг кам томошабинлар ташрифи 19 ноябрь кунги Ўзбекистон – Фаластин (2:0) учрашувида қайд этилди. Шу куни Тошкентдаги аренада 19 143 нафар томошабин йиғилган.

Кўпроқ янгиликлар