16 ноябрь ҳолатига кўра 1,4 км қувурлар ётқизилди; 13,6 км қаторга пайвандланди; 14,4 км хандақлар кавланди; 9,2 минг тн қувурлар (56 км) келтирилди; 11,7 минг тн қувурлар (72,2 км) келтириш учун юкланди.
Ўтган кунлар ичида қўшимча:
- 2,4 км қувурлар қаторга пайвандланди;
- 800 м хандақлар кавланди;
- 1,3 минг тн қувурлар (8 км) келтирилди.
Куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш, уни қайта ишлашга етказиб бериш мақсадида иккита икки қаторли магистрал газ ўтказувчи қувурларини улаш ишлари бошланган эди, жумладан:
- Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз НГҚЧБ (67 км);
- Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ (110 км).
«Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз НГҚЧБ» газ ўтказиш магистрали биринчи қатори қурилишининг якунланиши 2019 йил 10 декабрь санасига режалаштирилган.
Компания қурилиш ишларининг бориши ҳақида маълумот бериб боради.
Epsilon компанияси Матбуот хизмати