ЕТТБ Ўзбекистон меҳмонхоналарини хусусийлаштиришда иштирок этиши мумкин

Ўзбекистон 07:58 / 15.11.2019 2272

Давлат активларини бошқариш агентлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг меҳмонхоналар ва кўчмас мулк бўйича миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Агентлик директори туристик соҳадаги ислоҳотлар, айнан шу тизимда фаолият юритаётганлар учун давлатимиз томонидан яратилган имтиёзлар ва ижобий силжишлар, меҳмонхона бизнесини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда давлатга тегишли бўлган объектлар негизида меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш истиқболлари тўғрисида маълумот берди.

Мазкур жараёнда Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан хусусий сектор вакилларининг йирик меҳмонхона мажмуаларини хусусийлаштириш ёки янгидан қуриш бўйича лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этиши, меҳмонхонада хизмат қилувчи ходимларнинг тренинглар ўтказиш орқали малакасини ошириш, туризмни ривожлантириш йўналишларида фаолият юритиши ҳамда экспертларни жалб этган ҳолда ички бозор ўрганилиб, йирик лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги айтилди. Бунда, тўғридан-тўғри ёки тижорат банклари орқали ресурслар ажратиб берилади.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки салоҳиятли инвесторларни Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесини ривожлантириш учун жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Кўпроқ янгиликлар