Тошкентда ҳаваскор велосипедчилар ўртасида «Веломарафон» бўлиб ўтади 

Спорт 16:01 / 08.11.2019 1323

2019 йилнинг 9 ноябрь куни соат 14:00да Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари бўйлаб ҳаваскор велосипедчилар ўртасида “Веломарафон” бўлиб ўтади. 

Старт «Ҳумо арена» муз саройи ҳудудидан бошланади. Барча ҳаваскор велосипедчилар веломарафонда ўз велосипеди билан иштирок этишлари мумкин. 

Ўз велосипедига эга бўлмаган иштирокчиларда велосипедларни ижарага олиш орқали веломарафонда иштирок этиш имконияти мавжуд. «Ҳумо арена» муз саройи ҳудудида велосипедлар ижараси ташкил этилади. Велосипедларни ижарага олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.

Веломарафон ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланади. 

Кўпроқ янгиликлар