Қозоғистонда бир қозонда 7 хил палов тайёрланди (видео)

Жаҳон 23:02 / 08.11.2019 18259

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтган таомлар фестивалида бир қозонда бир вақтда 7 хил палов пиширилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди. 

Ошпазлар ўз “ижод маҳсули”ни “Дўстлик палови” деб аташган. Бундай палов пишириш ғояси муаллифи Турсунбек Нусриддиннинг таъкидлашича, дунёда ҳали бундай палов тайёрланмаган.

“Фестивал арафасида бирор антиқа таом тайёрлаш хаёли мени тарк этмади. Бу ғоя менга тунда келди”, деб айтган ошпаз.

“Бу ерда қозоқча, самарқандча, бухороча, тўй, чойхона палови бор. Биз уни “Дўстлик палови” деб аташга қарор қилдик”, деб айтган Нусриддин.

Антиқа палов шаҳар аҳолиси ва фестивал меҳмонларига тортиқ қилинган.

Кўпроқ янгиликлар