Эронда кучли зилзила ва бир нечта афтершок юз берди

Жаҳон 08:44 / 08.11.2019 9996

АҚШ геологик хизмати Эронда 8 ноябрга ўтар кечаси 5,9 магнитудали зилзила ва бир нечта афтешкор юз берганини қайд қилди.  

Зилзила Шарқий Озарбойжон вилоятида 60 км чуқурликда қайд қилинган. Таъкидланишича, биринчи зилзиладан кейин 4,1 дан 4,8 гача магнитудали бир нечта афтершок юз берган.

Табиий офат оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 70 дан кўпроқ киши жабрланган.

Мутасадди идораларнинг маълум қилишича, воқеа жойига 8 та қутқарув жамоаси жўнатилган.

Кўпроқ янгиликлар