Ўзбекистон космик тармоғини ривожлантириш концепцияси эълон қилинди

Ўзбекистон 15:34 / 07.11.2019 6052

2020-2030 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш концепцияси тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қуйидагилар:

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Космик тармоғини ривожлантириш концепцияси;

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Космик тармоғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Қуйидагилар концепциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишлари, шунингдек қўйилган мақсадлари ва масалаларини ҳал этиш механизми ва усулларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғининг тамойиллари, асосий устувор йўналишлари ва функцияларини кўрсатиш;

халқаро тажрибани кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси космик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;

космик фаолият соҳасида миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар билан уйғунлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш босқичларини кўрсатиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида илмий фаолиятни ривожлантириш;

космик фаолият бўйича халқаро ва ҳудудий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг самарали механизмларини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасини дунё иқтисодиётига ва халқаро космик фаолиятга интеграция қилишга кўмаклашиш;

космик технологияларнинг мамлакат иқтисодиёти, илм-фани, хавфсизлигини таъминлашнинг турли соҳаларида қўлланилишини кенгайтириш.

Концепция Ўзбекистон Республикаси космик тармоғи ривожланишининг мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишларини, шунингдек қўйилган мақсадларга эришиш ва муаммоларни ҳал қилиш механизмлари ва усулларини белгилайди.

Космик тармоқнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, фани ва ижтимоий соҳани барқарор ривожлантириш, космик тармоқнинг илмий-техник салоҳияти ва инфратузилмасидан самарали фойдаланиш ва мақбул ривожлантириш, мамлакат иқтисодиётининг амалий соҳаларига инновацион космик технологияларни жорий этиш манфаатларидаги фаолият ҳисобланади.

Миллий космик фаолиятни амалга ошириш асосий вазифалари қуйидагилар:

Ерни масофадан зондлаш тизимини яратиш;

йўлдошли алоқа тармоғини яратиш;

йўлдошли навигацион комплекслардан фойдаланиш;

ерусти инфратузилмаси объектларини яратиш ва улардан фойдаланиш;

космосдаги илмий ва технологик тажрибалар;

стратосфера телекоммуникациялари ва кузатиш технологияларини ўзлаштириш;

космик тармоқнинг юқори малакали мутахассисларини тайёрлаш;

чет эл инвестициялари ва инновацион технологияларини жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликдаги самарали фаолият;

космик фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

космик фаолиятнинг айрим йўналишларини тижоратлаштириш;

замонавий давлат-шерикчилик механизмларини қўллаш.

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғининг принциплари:

 Ўзбекистон космик фаолиятни ҳар томонлама, шу жумладан молиявий ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаб, мамлакатнинг техник, иқтисодий ва илмий салоҳиятини ривожлантириш, космик фаолият йўналишларининг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, ушбу йўналишларни ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги, унинг мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш принципидан, аниқ лойиҳаларни танлашда ва космик фаолият натижаларидан амалда фойдаланишда “самарадорлик - қиймати” мезонидан устун фойдаланишдан келиб чиқади;

Ўзбекистон космик фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорликдаги иштирокини доимий равишда кенгайтириб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципига амал қилади;

илмий ва ижтимоий-иқтисодий характердаги вазифалар бўйича халқаро муносабатлар ривожланишининг умумий динамикасини ҳисобга олган ҳолда ва республика учун манфаатли бўлган шартларда хорижий давлатлар билан стратегик шериклик муносабатларини шакллантириш рағбатлантирилади;

Ўзбекистон космик фаолиятда чет эл инвестициялари киритилишини ва давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлайди;

Ўзбекистон халқаро космик ҳуқуқнинг миллий даражадан устунлиги принципига амал қилади;

Ўзбекистон ўз технологияларини ривожлантиришни чет элдан энг илғор технологияларни сотиб олиш (харид қилиш, алмашиш ёки биргаликда ишлаб чиқиш) билан оқилона уйғунлаштириш принципига амал қилади;

Ўзбекистон космик тармоқ учун юқори малакали кадрларни чет эл университетлари ва ўқув марказларида тайёрлаш принципига амал қилади, шу билан бирга маҳаллий олий ўқув юртларида ўзининг тайёрлаш тизимини яратади.

Ўзбекистон Республикасининг космик тармоқни яратишнинг ҳозирги замон босқичида, ресурс ва техник чекловларни ҳисобга олган ҳолда, космик фаолиятни ривожлантириш учун қуйидаги устувор вазифаларни белгилаш мақсадга мувофиқдир:

Ўзбекистон Республикасининг «Космик фаолият тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Космик тармоқ фаолиятининг дастлабки ишчи режасини ишлаб чиқиш, қуйидаги йўналишларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаси, фан, мудофаа ва хавфсизлик эҳтиёжларини қондириш учун космик техника, технологиялар ва хизматларни босқичма-босқич ривожлантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар ва тадбирлар рўйхатини тайёрлаш:

Ерни масофадан зондлаш;

космик комплекслар ва алоқа тизимлари;

координата-вақт ва навигацион таъминот;

фундаментал ва амалий космик тадқиқотлар;

космик технологияларнинг амалий йўналишлари;

2020-2030 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритиш учун техник-иқтисодий асослаш асосида аниқ лойиҳа таклифларини ва инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Маҳаллий ва чет эл олий ўқув юртларида космик тармоқ учун кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш;

Космик лойиҳаларни амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик алоқаларини ривожлантириш.

Халқаро тажрибани ҳамда мамлакат иқтисодиёти, мудофааси ва хавфсизлигининг турли соҳалари эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси космик тармоғининг 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда асосий функцияларини белгилаш мақсадга мувофиқдир:

космик тармоқни ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, шу жумладан илмий-техник ва инвестиция сиёсатини, давлат бошқаруви органини ва унинг идоравий мансуб тузилмаларини, шунингдек космик инфратузилма объектларини яратиш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикасида Космик тармоқни ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Давлат дастури лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш;

саноат ва экологик хавфсизлик халқаро талабларига жавоб берадиган космик тармоқ объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича келишувлар ва шартномалар тузиш;

мамлакатда жаҳон космик тармоғининг ютуқлари ва уларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг турли соҳаларида самарали қўллаш имкониятларини оммалаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот ресурсларидан фойдаланиш;

космик тизимлар техник воситаларини лицензиялаш, стандартлаштириш, метрологик таъминлаш, сертификатлаштиришни таъминлаш ва космик фаолият соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, космик тармоқ ишчиларига меҳнат ҳақини тўлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини шакллантириш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан етакчи хорижий ўқув тузилмаларида;

жаҳондаги халқаро ва миллий космик ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш;

космик тармоқ соҳасига чет эл инвестициялари ва илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молиявий институтлар, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни космик тармоққа инвестициялар киритишга жалб қилиш;

космик фаолият айрим йўналишларининг тижоратлаштирилишини рағбатлантириш;

космик фанлар ва космик технологияларни ривожлантириш, фундаментал илмий тадқиқотлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ҳамда инновацион ишлари, илғор технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

фундаментал ва амалий фанларни ривожлантириш мақсадида Ер, космик фазо, сайёралар ва Қуёшни тадқиқ қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва бошқа идоралар билан биргаликда космик фаолият соҳасига илғор технологияларни жорий этиш бўйича фундаментал тадқиқотлар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда космик телекоммуникациялар ва ахборот технологияларидан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг устувор йўналишларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт, фан, мудофаа ва хавфсизликнинг турли соҳаларида йўлдошли навигация тизимларидан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасининг мудофаа ва хавфсизлиги учун масъул тузилмаларнинг махсус буюртмалари бўйича ишларни амалга ошириш;

учувчисиз учиш аппаратлари базасида йўлдошли навигация, ернинг локал участкаларини масофадан туриб зондлаш ёрдамида объектларнинг жойлашган жойини юқори аниқликда аниқлаш технологияларини ўзлаштириш ва қўллаш;

муқобил энергия технологияларини ўзлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг космик ҳамда бошқа тармоқлари манфаатларида қўллаш;

ерусти космик қабул қилиш комплекслари ва космик тармоқ бошқа объектларининг ривожланиши ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;

бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда авариявий вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республика космик объектларининг хавфсизлик тизимини такомиллаштириш;

телекоммуникация, Ерни масофадан зондлаш, мудофаа ва хавфсизликнинг аниқ вазифаларини ҳал қилиш учун ушбу соҳада тажрибага эга бўлган хорижий шериклар билан биргаликда стратосфера самолётлари (дирижабллар ва учувчисиз учиш аппаратлари)ни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш;

йирик халқаро космик лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш, шу жумладан халқаро бошқариладиган космик станциялар ва сайёралараро экспедицияларда иштирок этиш учун космонавтлар (астронавтлар)ни ўқитиш.

Кўпроқ янгиликлар