Эрдўған ва Трамп Вашингтонда учрашишга келишиб олди

Жаҳон 09:04 / 07.11.2019 6612

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 13 ноябрда АҚШ пойтахти Вашингтонга ташриф буюриб, АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади.  

Икки етакчи бу ҳақида телефон орқали суҳбатда келишиб олишди.

АҚШ президентининг таъкидлашича, суҳбат яхши кечган ва унда гап биринчи навбатда ИШИДга қарши кураш ҳақида борган.

Эрдўған Трампга ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилингандан кейин Суриядан қочган террорчилар ушлангани ҳақида сўзлаб берган. 

Шунингдек, етакчилар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишган.  

Кўпроқ янгиликлар