Афсонавий Фужи манзаралари. Сайёранинг энг гўзал вулқон тоғларидан бири Kun.uz нигоҳида

Lifestyle 19:20 / 04.11.2019 11714

3776 метрлик вулқон тоғи яхши об-ҳаво шароитида 100 километр узоқликдаги Токио шаҳридан ҳам кўриниб туради.

Тоғлар ва унинг атрофидаги гўзал табиий ландшафт туристик объект саналиши билан бирга, буддизм ва синтоизм динлари учун муқаддас қадамжо ҳамдир. Тоғ чўққисида синтоизм ибодатхонаси, метеостанция ва почта бўлинмаси жойлашган.

Фужи атрофи миллий боғга айлантирилган бўлиб, ҳудудда 33та маданий ва тарихий ёдгорликлар мавжуд. Тоғнинг ўзи ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилган.

Сайёрадаги энг гўзал вулқон тоғларидан бири саналувчи, деярли идеал конус шаклидаги Фудзиямада охирги марта бундан 300 йилча олдин вулқон отилган. Олимлар вулқон яқин вақт ичида уйғонмаслигини ишонч билан таъкидлашади.

Фужига ҳар йили тахминан 200 минг нафар сайёҳ келади, улардан 30 фоизи – хорижликлардир. Шу жумладан, хизмат сафари билан Японияда бўлиб қайтган Kun.uz мухбири ҳам япон халқи учун ўзгача қадрли маконда гувоҳи бўлган манзаралари тасвирини ўқувчилар билан ўртоқлашмоқда.

Деярли идеал конус шаклидаги тоғ чўққиси йилнинг 10 ойи давомида қор билан қопланган бўлади. 

Кўпроқ янгиликлар