Зеленскийнинг матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Жаҳон 22:36 / 10.10.2019 12523

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Киевдаги Kyiv Food Market озиқ-овқат бозорида соат 10дан бошлаб давом этаётган матбуот-марафони давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Зеленскийнинг журналистлар билан суҳбати вақтида унинг матбуот котиби Юлия Мендель рекордлар миллий рўйхати вакили билан пайдо бўлиб, жаҳон рекорди ўрнатилганини эълон қилган.

“Бизда жаҳон рекорди!”, деб маълум қилган Мендель.

“Ҳозирнинг ўзига қадар матбуот анжуман 8 соатдан кўпроқ давом этмоқда. Кимнинг рекорди янгиланганини айтмайман, бироқ у 45 дақиқа ортда қолди”, деб айтган рекордлар рўйхати вакили ва Зеленскийга рекорд ўрнатилгани ҳақидаги дипломни топширган. 

Шу билан бирга у Украина президентининг журналистлар билан суҳбати соат 21-22ларгача давом этиши мумкинлигини айтган.

Зеленский билан матбуот анжуманда иштирок этишга 300 журналист аккредитация олган. Украина президенти билан мулоқот доирасида унинг ёнига 7-10 кишидан иборат гуруҳларни қўйиш ва ҳар бир гуруҳга 20-30 дақиқадан вақт ажратиш режалаштирилган.

Дастлаб марафон 6 соатга яқин давом этиши тахмин қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар