korzinka.uz маҳаллий компаниялар орасида Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси бўлди

Жамият 18:14 / 10.10.2019 13782

9 октябр куни Тошкентдаги Radisson Blu Hotel меҳмонхонасида Davinci management consulting томонидан «Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси» IV йиллик мукофотини топшириш тантанали маросими ташкил этилди.

Унда «Anglesey Food» МЧЖ ХК компанияси – korzinka.uz савдо белгиси бирйўла 3 йўналишида мукофотларни қўлга киритди:

  • «Маҳаллий компаниялар орасида Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси»;
  • «Корпоратив таълим бўйича энг яхши дастур»;
  • «2019 йилнинг энг яхши HR-директори». 

Компаниялар фаолияти қуйидаги босқичлар доирасида баҳоланган эди: 

  • HR-бўлими иш самарадорлигини баҳолаш-компаниянинг HR-метрикаси сўровномаларини тўлдириш;
  • Ички баҳолаш-иштирок этувчи компаниялар ходимлари орасида аноним сўровномаларни тўлдириш;
  • Мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртлари талабаларининг сўровномалари-DaVinci базасидан танланган номзодлар билан интервью;
  • Танлов натижалари ва овоз бериш.

Айтиш керакки, «Anglesey Food» компанияси кетма-кет тўртинчи йил мазкур танловда фаол иштирок этиб, турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритиб келмоқда. Бу эса унинг меҳнат бозоридаги алоҳида ўрни борлигини кўрсатиб беради. 

Мазкур танлов DaVinci Management Consulting компанияси томонидан ҳар йили ўтказилиб, давлат, маҳаллий ва халқаро компанияларга уларнинг Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотлайди. Тадқиқотнинг асосий мақсади – энг яхши иш берувчини аниқлаш ва ноёб, қизиқ амалиётларга диққатни жалб қилиш.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар