Ироқда намойишларда ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди 

Жаҳон 00:42 / 10.10.2019 5554

Ироқ бош вазири Одил Абд ал-Маҳдий Ироқда 2 ҳафтадан бери давом этаётган норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди.   

Ҳалок бўлган намойишчилар ва хавфсизлик хизматлари ходимлари хотирасига мотам 10 октябрдан 12 октябргача давом этади.   

Намойишчилар ва хавфсизлик хизматлари ходимлари ўртасидаги қақшатқич тўқнашувлар билан кечаётган намойишлар 1 октябрда Бағдодда бошланиб, нафақат пойтахтни, балки мамлакат жанубидаги бир нечта вилоятни ҳам қамраб олган. Намойишчилар ҳукуматнинг истеъфоси, турмуш тарзлари яхшиланиши, соғлиқни сақлаш, таълим ва меҳнат бозоридаги муаммоларнинг ҳал қилиниши ҳамда коррупцияга қарши курашни талаб қилишмоқда. Айни кунгача намойишлар вақтида 165 киши ҳалок бўлган, 6 мингдан кўпроқ киши жабрланган.

Кўпроқ янгиликлар