Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда “Турк” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Абдуқодир” боғдорчилик фермер хўжалигининг гилос боғидан шартли белгиларсиз, узунлиги 94 см., оғирлиги 150 кг. бўлган авиация бомбаси топилган.
“Хайриятки, ҳеч кимга зарар етмади”, - дейилади ИИВ нашри хабарида.
Билдирилишича, айни пайтда йўқ қилиш мақсадида ҳарбий қисмга топширилган бомбанинг боғда қандай пайдо бўлиб қолгани, қанчалик хавфлилиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.