Германия ОАВ Ҳалле шаҳридан 15 километр узоқликда жойлашган Ландсберг шаҳрида отишма содир бўлгани ҳақида хабар берди.
"Ҳалледан ташқари, ундан 15 километр масофада жойлашган Ландсбергда ҳам отишма содир бўлди", - деб хабар берди Bild газетаси.
Нашрнинг таъкидлашича, полиция бу маълумотни dpa агентлигига тасдиқлаган.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаяпти.
Аввалроқ Ҳалле полицияси шаҳарда икки киши отишма содир этгани тўғрисида хабар қилганди.
ОАВнинг маълумот беришича, отишма синагога яқинида содир бўлган, шунингдек, номаълум шахс яҳудийлар қабристонига граната улоқтирган.