«INNOWEEK»– инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этинг!

Технология 13:02 / 09.10.2019 7872

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги жорий йилнинг 29–31 октябрь кунлари «UzEkspoMarkaz» миллий кўргазмалар мажмуасида чет эл ва маҳаллий илмий-инновацион марказлар, инвестицион жамғармалар, технологик агентликлар, технопарклар, бизнес инкубаторларни бир даврада жамлайдиган «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказади.

Иккинчи бор ташкил этилаётган «INNOWEEK» ҳафталиги маҳаллий тадбиркорлар ва бўлажак сармоядорлар учун янги инновацион технологиялар билан танишиш, чет эл сармоядорларини жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имкониятдир. Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи ишбилармон доира вакиллари, етук олимлар, компания бошқарувчилари иштирок этиши кутилаётган ҳафталик доирасида Халқаро инновацион кўргазма, Халқаро инновациялар ва инвестициялар форуми ҳамда халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади.

Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун юртимизда фаолият олиб бораётган ёш олимлар, бўлажак инвесторлар ва тадбиркорларни «INNOWEEK» ҳафталигига таклиф қиламиз.

Сиз ҳам ташриф буюринг ва бизнесингиз ривожи учун фойдали бўлган битимлар ва келишувлар имзоланишига эришинг! Имкониятни қўлдан бой берманг!

 Мурожаат учун тел: 
+99890 9750666
+99890 9494994

 Қўшимча маълумотлар учун:
Сайт: www.innoweek.uz
Сайт: http://spcenter.uz/uz
Телеграм: t.me/innovation_centertashkent   

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар