Ҳиндистон Россиядан 2,5 миллиард долларлик қирувчи самолётлар сотиб олишни режалаштирмоқда 

Жаҳон 15:39 / 09.10.2019 7883

Ҳиндистон яқин орада ўзининг “Сухой Су-30МКИ” қирувчи самолётлар паркини замонавийлаштириш ҳамда Россиядан 21 та МиГ-29 қирувчи самолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Ракеш Кумар Сингҳ Бхадаурьяга таяниб The Times of India хабар берди. Маълумотларга кўра, келишув суммаси 2,5 миллиард доллардан ошиқроққа баҳоланмоқда.

Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизматининг расмий вакили томонлар "ҳар иккала лойиҳани муҳокама қилишнинг илғор босқичида" эканлигини ва шартномалар "яқин келажакда" имзоланишини айтган.

Ҳиндистон газетасига кўра, Деҳли шунингдек, фойдаланиш вақтида қулаган самолётлар эвазига Москвадан 12 та Су-30МКИ сотиб олиш ниятида. "Ведомости" манбаси бу алоҳида лойиҳа эканлигини таъкидлади.

The Times of India нашри маълумотларига кўра, ҳамкорликнинг бутун даври мобайнида Ҳиндистон Россиядан 272 та Су-30МКИ сотиб олган. 

Июль ойида оммавий ахборот воситалари Ҳиндистон Россия билан Су-30МКИга ўрнатиш учун “ҳаво-ҳаво” ракеталарини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганлиги ҳақида хабар тарқатганди. Шартнома суммаси 15 миллиард рупий (200 миллион доллардан ортиқ) деб баҳоланган.

Кўпроқ янгиликлар