Дунё давлатлари рақобатбардошлиги рейтинги эълон қилинди 

Жаҳон 20:36 / 09.10.2019 9569

Жаҳон иқтисодий форуми 8 октябрда давлатлар рақобатбардошлигининг янги рейтингини эълон қилди. 

2019 йилда рейтингга 141 давлат киритилган бўлиб, унда Сингапур етакчилик қилмоқда. 2-ўринни АҚШ, 3-ўринни Хитойнинг махсус тумани бўлган Ҳонгконг эгалламоқда. Етакчи бешталикка Нидерландия ва Швейцария ҳам кирган. 

2018 йилда рейтингнинг юқори бешталиги қуйидагича кўринишда бўлган: 1-ўринни АҚШ, кейинги ўринларни Сингапур, Германия, Швейцария ва Япония эгаллаган.

Жорий рейтингда дунёнинг етакчи давлатларидан Япония 6-ўринни, Германия 7-ўринни, Британия 9-ўринни, Хитой 28-ўринни ва Россия 43-ўринни эгаллаган.

Рейтингнинг сўнгги ўринларига Конго, Яман ва Чад қўйилган.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон рейтингда 55-ўринни, Қирғизистон 96-ўринни ва  Тожикистон 104-ўринни эгаллаган, Ўзбекистон ва Туркманистон тақдим этилмаган.  

Рейтингга жорий йил 141 давлат киритилган. Де-факто рейтинг 1979 йилдан бери мавжуд, аммо Жаҳон иқтисодий форумининг глобал рақобатбардошлик индексини (Global Competitiveness Index, GCI) ҳисоблашнинг замонавий методологияси 2005 йилдан қўлланиб келинади. GCI рақобатбардошликнинг 12 та кўрсаткичини ўз ичига олади ва ҳар йил очиқ маълумотларга таянган ҳолда 100 дан кўпроқ давлатдан бир неча минглаб экспертлар фикрлари ҳисобга олинган ҳолда тузилади.

Кўпроқ янгиликлар