Ўзбекистонлик MMA жангчиси ACA 100 мусобақасидан сўнг вафот этди

Спорт 22:34 / 07.10.2019 71608

Ўзбекистонлик жангчи, Аралаш жанг санъати (ММА) устаси Бекзод Нурматов навбатдаги жангидан икки кун ўтиб, 27 ёшида вафот этди.

4 октябрь куни спортчи Грозний шаҳрида ўтказилган Absolute Championship Akhmat 100 турнирида иштирок этиб, чеченистонлик Беслан Исаевга ютқазган эди. Жангдан кейин эса у инсультга учраган ва шифохонада жони узилган.

Нурматов фаолиятини 2016 йилда бошлаган эди. У MMA доирасида 13та жанг ўтказиб, 11 марта ғалаба қозонган (7 КО) ва 2 бор мағлуб бўлган.

Бекзод Нурматов Қуролли кучлар курсанти сифатида фаолият юритган. У ММАдан ташқари қўл жанги спорт тури билан шуғулланган ва жаҳон кубогида ғалаба қозонганди.

 

Кўпроқ янгиликлар