Абрамов кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унда янги номлар бор

Спорт 12:03 / 30.09.2019 67421

Ўзбекистон миллий жамоасининг Яман ва Сингапурга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркиби аниқ бўлди. Унда бир қатор янги номларни учратиш мумкин. Масалан, «Насаф» сардори Умар Эшмуродов фаолиятида илк марта миллий жамоадан таклиф олди.

Абрамов «Бунёдкор»да ўйнаётган шогирдларидан 4 нафарини ҳам миллий жамоага чақирди. Лутфулло Тўраев 4 йиллик танаффусдан сўнг яна бош жамоага қайтган бўлса, Дилшод Аҳмадалиев ва Абдумавлон Абдужалиловлар учун миллий жамоа эшиклари илк марта очилди.

Таркибда шунингдек «Металлург» сардори Акбар Исматуллаевни ҳам учратиш мумкин. Шунингдек, Жамшид Искандеров ҳам узоқ муддатдан сўнг яна бош жамоага чақирилди. Демак Яман ва Сингапурга қарши ўйнаши мумкин бўлган кенгайтирилган таркиб қуйидагича кўриниш олди.

Кўпроқ янгиликлар