Russia Open-2019: Ўзбекистон терма жамоаси 8 та медални қўлга киритди

Спорт 22:46 / 29.09.2019 9495

28-29 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича Russia Open турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини 15 нафар таэквондочи ҳимоя қилди. Қувонарлиси улардан 8 нафари мусобақа медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди. 


Мусобақа давомида Феруза Содиқова, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова, Жасурбек Жайсунов ва Никита Рафаловичга тенг келадиган рақиб топилмади. Чарос Қаюмова ҳамда Озода Собиржонова фақатгина финалда имкониятни бой беришди. Мадинабону Маннопова эса мусобақада яримфиналга қадар етиб борди. 

Шу тариқа таэквондочиларимиз 5та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалига эга чиқишди. Бу орқали спортчиларимиз Ўзбекистонда таэквондо жадал суръатларда ривожланиб бораётганини, кўплаб маҳоратли ёшлар етишиб чиқаётганини яна бир бор исботлашди. 

Шунингдек, ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова қизлар ўртасида мусобақанинг "энг тажовузкор жангчи"си номига сазовор бўлди. 

Russia Open-2019 совриндорлари: 
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова
-68 кг: Жасурбек Жайсунов
-80 кг: Никита Рафалович
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Озода Собиржонова
-49 кг: Мадинабону Маннопова

таэквондо, Russia Open-2019

Кўпроқ янгиликлар