Машҳур кардиожарроҳ Лео Бокерия юрак касалликларининг олдини олишнинг учта оддий усулини айтди

Lifestyle 20:18 / 27.09.2019 124632

Кардиожарроҳ ва Россиядаги «Лига здоровья нации» жамоат ташкилоти президенти Лео Бокерия юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Унинг сўзларига кўра, беморларнинг аксарияти нотўғри турмуш тарзи сабабли бу юрак касалликларига чалинади.

— Касалликнинг олдини олиш учун биринчи навбатда чекишни ташлаш керак. Чўзиб юрмасдан, дарҳол ташлаш керак. Электрон сигаретга ўтмаслик керак, унинг зарари аллақачон исботланган, — деди Лео Бокерия.

Кардиожарроҳнинг иккинчи маслаҳати – суткасига 7 соатдан кам ухламаслик керак ҳамда энг асосийси, ҳар куни бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйқудан туриш керак. Асаб тизими учун уйқу миқдори эмас, унинг режими муҳим ўрин тутади, деди академик. Кардиожарроҳнинг учинчи тавсияси эса жисмоний фаолликдир.

Бунинг энг оддий кўриниши пиёда юриш. Ҳафтасига икки соат пиёда юришдан бошлаш лозим, хотиржамлик билан камида бир километр пиёда юриш керак бўлади. 

Кўпроқ янгиликлар