Диққат, диққат! Замонавий терминаллар сизни кузатмоқда

Технология 14:03 / 25.09.2019 35737

Яхши ниятлар билан замонавий уй харид қилдингизми? Оилавий бизнес учун кичик бир дўкон очдингизми? Ёки йирик бизнес марказида  ўз компаниянгизга эгамисиз? У ҳолда биринчи навбатда, нимага эътибор бериш лозимлигини жуда яхши билсангиз керак. Албатта, қаттиқ назоратга.

Кузатув камералари – Ўзингизнинг ва мол-мулкингизнинг хавфсизлигини таъминловчи энг яхши воситадир. Турли хил муҳим ва ўта муҳим объектларни қўриқлашда, жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни қисқа муддатда очишда   видео камералар аллақачон ўзининг самарадорлигини исботлаганлигини ҳеч ким инкор қила олмайди. Ёдда тутинг, Юртимиз ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг карийб  90% фоизи видеокамералар ўрнатилмаган жойларда содир этилмоқда.

“NINE Technology Group” компанияси саноат ҳамда турар-жой объектларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида энг замонавий, илғор технологияларни тақдим этмокда. Компаниянинг асосий муваффақияти - сифатли қурилмалар, интеллектуал ва техник ресурсларнинг мавжудлигидадир. Компания мижозларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, исталган корпус, линза ва дастурдаги камералар билан таъминлаш имкониятига эга. Шунингдек, яна бир қулайлик жиҳати – интернетдан (Wi-Fi) фойдаланган ҳолда  сиз ўзингиз осонлик билан созлашингиз ва монтаж қилишингиз мумкин.

NINE.UZ онлайн дўкони мижозларга доимий тарзда янги моделларни тақдим этиб боради. Шунингдек, бу ерда сиз кузатув воситаларига оид исталган саволларга жавоб олишингиз мумкин. 

“NINE Technology Group компанияси”  - кузатув камералари ҳамда бошқа қўриқлаш тизимларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи ягона маҳаллий компаниядир. Компания кунига 500 дан ортиқ камераларни ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Компания Ўзбекистон Республикасида “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз ҳудуд” каби давлат дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, ОТМга кириш имтиҳонларини ўтказиш жараёнини кузатиш, юртимиз кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини қайд этишда ҳам бевосита компания камераларидан фойдаланилмокда.

NINE.UZ орқали нималарни харид қилиш мумкин:

* Замонавий хавфсизлик тизимлари (видеокузатув камералари, мониторинг, хавфсизлик телевиденияси, масофавий бошқарув ва ҳ.к);

* Металлодетекторлар, шлагбаум, турникетлар ва ҳ.к.

* Тезкор чақирув терминаллари

* Биноларни автоматлаштириш

* "Ақлли уй" тизими

Шу ўринда замонавий тезкор чақирув терминаллари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсак. Мазкур технология ҳар томонлама мукаммал қурилма бўлиб, у ўзида  панорамали камера, микрофон ва чақирув тугмасидан иборат. Хўш, бу нимага керак деган савол туғилиши мумкин.

Мазкур қурилмани шаҳар марказларида, бозор атрофида, аҳоли гавжум  ва кимсасиз ҳудудларда ўрнатган ҳолда атрофни 360 градус кенгликда  кузатиш, қидирувдаги шахсларни осон аниқлаш имкони мавжуд. Шунингдек, агарда бирон бир тортишув ёки кўнгилсиз воқеага кўзингиз тушса, дарҳол терминаллар орқали ИИБ Навбатчи қисмига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сизнинг чақирувингиз қабул қилингач, дарҳол мутасадди идора ходимлари ёрдамга етиб боришади. Мазкур қурилма орқали ҳозирда кўплаб ҳуқуқбузарликлар аниқланмокда.  

Яқин келажакда бу каби терминалларни Республикамизнинг барча ҳудудларида ўрнатиш орқали  аҳоли хавфсизлиги ва хотиржамлигини таъминлаш мумкин бўлади.

Уйингизда ҳанузгача видеокамера ва домофон ўрнатилмаганми? Иш жойингизда хавфсизлик қурилмаларига эҳтиёж борми? Ишончли ҳамкорлар сизни кутмоқда.  

NINE.UZ орқали ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигини таъминланг!

Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 158/1 уй

Мурожаат учун телефонлар:

+998 90 944 44 49

+998 90 914 44 49

+998 90 904 44 49

Email: info@nine.uz

Реклама ҳуқуқи асосида​​​​

Кўпроқ янгиликлар