Арманистон полициясининг собиқ раҳбари ўлик ҳолда топилди 

Жаҳон 14:17 / 24.09.2019 12038

Арманистонда собиқ полиция бошлиғи, генерал-полковник Айк Арутюнян ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Aysor Тергов қўмитасининг Котай вилояти бўйича бошқармасига таяниб хабар берди.

Маҳкама хабар беришича, Арутюняннинг жасади бошига ўқ узилган ҳолда 23 сентябрь куни кечқурун Бжни қишлоғидаги уйлардан бирида топилган. «Интерфакс»нинг ТҚ матбуот хизматига таяниб хабар беришича, собиқ полиция бошлиғи ўз уйида аниқланган.

Терговчилар воқеа жойини кўздан кечириб, ўқотар қурол ва гильза топдилар, деб хабар беради ArmInfo.

Ҳолат юзасидан мамлакат Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми билан иш очилди (Таҳдидлар орқали ўз жонига қасд қилиш ёки ўз жонига қасд қилишга уринишга олиб келиш).

Айк Арутюнян 2003-2008 йилларда Арманистон ички ишлар вазири лавозимида ишлаган. 

Кўпроқ янгиликлар