Қибрайдаги икки қўшни уйда ёнғин содир бўлди

Жамият 10:11 / 23.09.2019 2480

2019 йилнинг 19 сентябрь куни соат 14:56да Тошкент вилояти Қибрай тумани “Тошути” МФЙ Янги-Иқбол кўчасида жойлашган 4 ва 5-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида 4-уйнинг 150 кв. метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ва 5-уйнинг 100 кв. метр майдонда томи, шифти ва қисман ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 200 кв. метр майдонлари сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. 

Ҳодисанинг тахминий сабаби - электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Кўпроқ янгиликлар