Ҳисоб палатаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон 21:10 / 23.09.2019 22923

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2017 йил декабридан буён Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари эди.

Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган. Ундан аввал эса - 2016 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг январь ойига қадар вилоят ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Ундан олдинроқ Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият кўрсатганди.

Бундан аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Тўхтамишович Турабов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Кўпроқ янгиликлар