Судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишда энди президент билан келишиш талаб этилмайди

Ўзбекистон 09:40 / 12.09.2019 8596

Ўзбекистон Республикаси президенти “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

63-модданинг (Судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби):

тўртинчи қисмидаги (Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман (шаҳар) судларининг раислари ва судьялари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тайинланади) «Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган» деган сўзлар чиқариб ташланди;

бешинчи қисмидаги (Ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьялари, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг раислари ва судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади) «Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташланди;

72-модда (Судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш) иккинчи қисмининг (Ушбу моддада назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда) тўртинчи хатбошисидаги (ҳарбий судлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьясининг, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисининг ва судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан) «Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташланди.

Кўпроқ янгиликлар