Ўтган мавсумда уй учрашувларига энг кўп томошабин йиққан жамоалар маълум қилинди

Спорт 15:05 / 12.09.2019 8553

«Барселона» ўтган мавсумда Европада уй ўйинларига энг кўп мухлис йиққан жамоалар рўйхатида биринчи ўринни банд этди. Бу ҳақда УЕФА ҳисоботига асосланган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Испания чемпионатининг 2018/19 йилги мавсумида «Барселона»нинг «Камп Ноу»даги ўйинларига жами 1,44 миллион чипта сотилган. Иккинчи ўринни «Манчестер Юнайтед» (1,42 миллион), учинчи ўринни эса Дортмунднинг «Боруссия» клуби эгаллаган (1,37). Бу борада кейинги кўрсаткичлар «Бавария» (1,28) ва «Реал» (1,15) жамоалари томонидан қайд этилган.

Томошабинлар ташрифи ўсиши бўйича рекорд кўрсаткич Грециянинг ПАОК клубида кузатилди (+172 минг мухлис), бу бўйича кучли бешлик «Барселона» (+171), «Лацио» (+118), Грециянинг «Олимпиакос» (+106) ва Киевнинг «Динамо» (+91) клублари томонидан тўлдирилган.

Кўпроқ янгиликлар